Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Участка сайлов комиссиялари масъуллигига номзодлар семинар-тренингларнинг 2-босқичида ҳам ўз малакаларини оширмоқдалар
2021-07-12 20:11:59 162
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўриш ва уни намунали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон туманида семинар-тренинг машғулотларининг 2-босқичи бошланди.
Унда участка сайлов комиссияси раиси, ўринбосар ва котибликка номзодлар иштирок этиб, сайлов қонунчилиги ва жараёнлари юзасидан ўз билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамламоқдалар.
Семинар-тренингда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг конституциявий-ҳуқуқий асослари”, “Маҳаллий кузатувчилар ва ваколатли вакилларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари”, “Сайлов жараёнларида хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари”, “Сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ҳамда жавобгарлик” каби мавзуларда маърузалар тингланмоқда.
Гуруҳларга бўлинган ҳолда, замонавий ахборот технологиялари, интерфаол усуллар ва савол-жавоблар асосида ўтказилаётган семинар-тренинг 31 июль кунига қадар давом этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати