Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Фирибгарликнинг олди олинди
2021-07-09 19:26:56 153
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти Ўзбекистон туман бўлими, туман прокуратураси, ДХХ ва ИИБ ташаббуси билан фирибгарликнинг олди олинди.
Тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан, “Э. А.” деҳқон хўжалиги раҳбари А.Э.нинг мурожаати асосида департаментнинг туман бўлими, туман прокуратураси, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда 2021 йил 26 июн куни тезкор тадбир ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4767-сонли Қарори ижроси бўйича тасдиқланган манзилли дастурга киритилган Ўзбекистон тумани Бўстон МФЙ ҳудудида аҳоли томорқаларини суғориш учун 1 дона тик қудуқ (дренаж) қазиш ва сув чиқариш ишларини бажариш тўғрисида МФЙ билан “X.S.” МЧЖ ўртасида 01.06.2021 й. куни тегишли шартнома тузилган бўлиб, жамият норасмий иш юритувчиси Т.Р., МФЙ раиси Т.А. ва А.Э.га давлат бюджетидан ажратиладиган 120 млн. сўм миқдоридаги субсидияни 12 млн. сўм эвазига танишлари орқали ҳал қилиб, чиқартиришини айтиб, Бўстон маҳалласидаги чойхонада А.Э. дан кимёвий ишлов берилган 10 млн. сўм пул маблағини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланиб ҳужжатлаштирилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Фарғона вилояти Ўзбекистон туман бўлими томонидан 2021 йил 1 июл куни “X.S.” МЧЖ норасмий иш юритувчиси Т.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг
Фарғона вилояти Ўзбекистон туман бўлими