Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 77 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Фарғоналик ёш байдаркачилар Ўзбекистон тумани ҳокими соврини учун беллашдилар

×

 2021-07-05 21:27:06    53

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида туман ҳокими соврини учун очиқ биринчилик мусобақаси бўлиб ўтди.

Унда мезбон Ўзбекистон туманидан ташқари, Бешариқ, Бағдод, Фурқат туманлари ҳамда Фарғона шаҳрининг 100 дан ортиқ ёш эшкак эшувчилари иштирок этди. 

Катта Фарғона каналида ўтказилган мусобақада ёш спортчи йигит-қизлар 5 та ёш тоифасида К-1, К-2, С-1, С-2 қайиқларида 200, 500 ва 1000 метр масофаларга кураш олиб боришди.

Спорт тадбирида ҳалқаро тоифадаги спорт усталари, Ўзбекистон чемпионлари, осиё ва жаҳон чемпионати совриндорлари Элёр Мамадалиев, Бекзод Умаралиев, Жавохир Нурматов ва Шохрух Азамов каби моҳир спортчилар меҳмон сифатида иштирок этиб, фарғоналик бўлғуси чемпионлар учун мастер-класслар ўтиб берди, ўз тажрибалари билан бўлишдилар. 

Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими тумандаги эшкак эшиш спорт базасида ташкил этилиб, унда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирок этди.

Туман раҳбари мусобақа иштирокчилари, уларнинг устозлари ва ота-оналарини бугунги спорт байрами билан қизғин муборакбод этиб, спортнинг шу тури бўйича бугунгидек мусобақа келгусида ҳам янада кенг масштабда ўтказиб борилиши анъанага айланишини таъкидлади. 

Якунда мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон туманида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича ўзига хос тажриба мактаби мавжуд бўлиб, мазкур мактабга бундан 22 йил аввал Пасткиқўриқ маҳалласида асос солинган. Маҳалладаги мавжуд мослаштирилган спорт тўгараги вилоят ҳокимлигининг ташаббуси ва қўллаб-қувватлови билан ўтган 2020 йилда замонавий спорт базасига айлантирилди. 

Айни кунларда туманда юз нафарга яқин ёшлар мазкур спорт тури билан мунтазам шуғулланишади. Туман маҳорат мактабининг тарбияланувчилари республика чемпионлари, осиё ва жаҳон чемпионатлари совриндорлари шарафига эга бўлиб, шу кунгача 2 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, 12 нафар Ўзбекистон спорт устаси ва 200 нафардан ортиқ спорт усталигига номзодлар етишиб чиққан. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати