Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманидаги кичик саноат зонасида кўп тармоқли янги мажмуа барпо этилмоқда
2021-07-02 09:10:22 146
Кўл Элаш маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кичик саноат зонасида кўп тармоқли янги комплекс барпо этилмоқда.
Тумандаги "Саховат 2020" кооперацияси томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳа 10 гектар майдонда жойлашган.
Лойиҳа доирасида янги пахта қабул қилиш маскани, замонавий тўқимачилик мажмуаси, дон маҳсулотлари ҳамда ёғ-мой комбинатлари ташкил этилади.
Хусусан, режага кўра мажмуанинг 2 гектар майдонида пахта қабул қилиш пункти қуриб битказилса, 1,60 гектар майдонда суткасига 150 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга бўлган дон маҳсулотлари корхонаси, 2 гектар майдонда эса кунлик қуввати 100 тонна пахта чигитини қайта ишлашга тенг бўлган ёғ-мой корхонаси, шунингдек ип калава, газлама ва трикотаж матолари ишлаб чиқарувчи замонавий тўқимачилик корхонаси қурилиши кўзда тутилган.
Лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш орқали 1000 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Истиқболли дея баҳоланаётган янги мажмуада қурилиш ишлари айни кунларда қизғин давом этмоқда. 50 дан ортиқ қурувчи ишчилар 2 сменалик жараёнларда меҳнат қилишмоқда.
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари мажмуанинг қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Йўл ва коммуникация инфратузилмалари каби масалаларда фикр алмашилиб, лойиҳани аниқ ҳисоб-китоб ҳамда илғор тажрибалар асосида амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати