Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Юрт ободлиги маҳалладан бошланади

×

 2021-07-02 08:57:07    65

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида маҳаллаларни обод этиш билан бир қаторда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш тадбирлари давом этмоқда.

Ободонлаштириш ишлари жараёнида коммуникация тармоқларини тортиш, янги ижтимоий объектларни қуриш ва мавжудларини таъмирлаш, маҳаллалар теварак-атрофларини тартибга келтириш, ободонлаштириш, ариқ-зовурларни тозалаш, аҳоли хонадонларини тартибга келтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу хайрли ишларда, албатта маҳалланинг ёшу-қариси ҳам камарбаста бўлиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев туманга ташриф буюрган Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Ҳолиқов билан биргаликда “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, давлат дастури асосида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди. 

Маҳалла аҳли вакиллари билан суҳбатлашиб, мутасаддиларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари шунингдек, туманда “Аёллар дафтари” билан манзилли ишлаш ҳолатини ўрганиб, бу борадаги ишчи гуруҳлар фаолиятини таҳлил қилди. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш чоралари юзасидан зарурий топшириқлар берилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати