Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент Фармонига асосан Ўзбекистон туманидаги 17103 нафар пенсия ва нафақа олувчиларининг пенсия миқдори оширилди

×

 2021-06-30 17:34:45    64

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 июнь кунги “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6241-сонли Фармони қабул қилинди.

Фармонда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

2021йил 1 июлдан бошлаб:

1) Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдорида ва ундан кам пенсия олувчи шахсларга пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий этилмоқда;

Яъни бугунги кунда белгиланган энг кам ёшга доир пенсия миқдори 513 350 сўм ва ундан кам пенсия олувчиларнинг барчасига пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи миқдорида (262 470 сўм ×20%=52 494 сўм) пенсиясига қўшиб тўлаб берилади.

Шунингдек, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори юқоридаги қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда 400 000 сўмга етказилади;

Амалда тўлиқсиз ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг 50 фоизи (256 675 сўм)дан кам бўлмаган миқдорда тайинланади.

Яъни, ҳозирги кундаги пенсия миқдоридан келиб чиқиб мутаносиб равишда пенсия суммалари 1 сўмдан 93 325 сўмгача оширилади.

2) Белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 565 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсия миқдори 565 000 сўмга етказилади;

Бунда, пенсия тайинлаш учун талаб этилган иш стажига (аёллар 20 йил, эркаклар 25 йил) эга бўлган ҳамда бугунги кунда 513 350 сўмдан 564 999 сўмгача пенсия олувчи шахсларнинг пенсиялари 565 000 сўмга етказилади.

3) Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа миқдори 315 030 сўмдан 400 000 сўмга оширилади.

Бунда, I - гуруҳ бўйича ногиронлик нафақалари 430,6 минг сўмдан 465,6 минг сўмга оширилади.

Маълумот учун. I - гуруҳ бўйича ногиронлик нафақаларини олувчиларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сон Фармонига асосан ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 25 фоизи (65 618 сўм) миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинган.

4) Боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олувчи оилаларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори 256 675 сўмдан 400 000 сўмга оширилади ҳамда кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга асосан тўланади.

Яъни, амалда боқувчисини йўқотганлик пенсияси меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир оила аъзоси учун белгиланган энг кам ёшга доир пенсиянинг 50 фоизи (256 675 сўм)дан кам бўлмаган миқдорда, тайинланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, пенсия олувчиларнинг ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 20 фоизи (52 494 сўм) миқдорида қўшимча тўлов жорий этилади.

5) Боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олувчи оилаларнинг барча аъзоларини қамраб олиш мақсадида уларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори 400 минг сўм ва кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 150 минг сўм белгиланади.

6) Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа ойига 513 350 сўмдан 565 000 сўмгача оширилади.

Мисол №5. Амалда болаликдан ногиронлик нафақаси 513,3 минг сўм ҳамда ун ва қолипли нон учун жами 50 минг сўм миқдорида компенсация пули жами 563,3 минг сўм тўланмоқда.

Янги тартиб бўйича эса ушбу тўлов 565 минг сўмни ташкил этади.

Н.СУЛТОНОВ 

Пенсия жамғармаси Ўзбекистон туман бўлими бошлиғи