Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Акрамович Юлдашевнинг туман ёшларига байрам табриги

×

 2021-06-30 10:48:24    170

PDF yuklash
Chop etish


АССАЛОМ АЛАЙКУМ ҚАДРЛИ ЁШЛАР!

КЕЛАЖАГИМИЗ БУНЁДКОРЛАРИ!

Барчангизни бугун юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган қутлуғ сана, 30 июнь – Ёшлар куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Маълумки, бундан тўрт йил муқаддам - 2017 йилнинг 30 июнь куни муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ушбу сананинг Ўзбекистон Республикасида “Ёшлар куни” байрами сифатида Мустақиллигимиз солномасидан муносиб ўрин эгаллагани нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз ҳаётида тарихий воқеа бўлган эди!

Бугун, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан, сиз азиз ёшларни илмли бўлишингиз, касб-ҳунар эгаллаб ўз ҳаёт йўлингизни топишингиз учун кўплаб имконият ва имтиёзлар яратилаётган хеч кимга сир эмас.

Улардан унумли фойдаланиш эса, Сиз азиз ёшларнинг келажак учун қуйилган мустаҳкам қадамингиздир.

Қадрли ёшлар!

Кейинги йилларда Ўзбекистон туманида ҳам ёшлар сиёсати йўналишида жуда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилди ва бу ислоҳот изчил давом этади.

Юқорида қайд этилган имтиёз ва шарт-шароитлардан унумли фойдаланган кўплаб туманимиз ёшларимиз нафақат республика миқёсида, балки жаҳон саҳналарида ҳам ўз қобилият ва иқтидорларини намойиш этиб, улкан ютуқларга эришаётганлиги қувонарлидир.

Биргина халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларини 2020-2021 ўқув йилида жами 2915 нафар 11-синф битирувчилари тамомлаган бўлишса, уларнинг 43 нафари олтин, 14 нафари эса кумуш медални қўлга киритдилар. Куни-кеча биз ушбу медалларни аълочи ўқувчиларимизга кенг жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширдик.

Шу билан бирга 23 нафар битирувчиларимиз муддатидан олдин талаба бўлиш бахтига мушарраф бўлдилар.

Туманимиз ёшлари томонидан спорт йўналишлари бўйича эришилаётган ютуқлар кўп бора эътироф этишга арзигулик, боиси жорий йилнинг шу даврига қадар Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида туманимизнинг ёш спортчиларидан 86 нафари совринли ўринларни эгаллаган бўлиб, уларнинг 28 нафари Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, 13 нафари спорт усталигига номзодлар, 13 нафари олий таълимга имтиёзли йўлланмани кўлга киритган ёш спортчилар, 2 нафари жаҳон ва 3 нафари Осиё чемпионатлари совриндорлари ҳисобланишади.

Спортчиларимиз эришаётган улкан зафарларнинг ёрқин мисоли сифатида, Қулибек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Исоқова Зиёдахон Абдуғаффор қизининг спортнинг пара таэквондо тури бўйича “Токио-2020” олимпиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритганлигини ифтихор билан айта олишимиз мумкин.

Яна бир ёш ва моҳир спортчимиз Мамадалиев Элёржон Мухаммадамин ўғлининг охирги ютуқларидан - байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жорий йилнинг май ойида Россия давлатида ўтказилган жаҳон чемпионатида кучли учликдан ўрин олган бўлса, 49-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Амиров Бунёджон Набижон ўғли спортнинг бокс тури бўйича Украинада 5 та МДҲ давлатлари ўсмирлари ўртасида ўтказилган халқаро мусобақада ўз вазн тоифасида мутлоқ ғолибликни эгаллаб, муддатидан аввал олий таълим муассасасига кириш учун имтиёзли йўлланмани қўлга киритди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан китобхонлик ва китоб мутолаасига берилаётган эътибор, ёшлар ўртасида китобхонликни танлов даражасига кўтарилиши, бунинг натижасида китоб ўқиб Президент совринини ютиб олиш имкониятлари пайдо бўлди.

Ана шундай имкониятлардан унумли фойдалана олган яна бир тумандошимиз Исмоилов Муҳаммадфозил Дилшодбек ўғли “Ёш китобхон – 2021” республика танловида 10-14 ёш тоифаси бўйича мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб Президент соврини – “Спарк” автомобилига сазовор бўлди.

Тенгдошлари томонидан эришилган ана шундай юксак натижалар ва кўрсаткичларни мунтазам давом эттириш мақсадида, туманимизда кўплаб ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича яна бир қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан,  юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни биринчи ташаббуси - Ёшларни мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратиш йўналишида туманнинг 70 та умумтаълим мактаблари ва 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида эстрада ҳонандачилик, миллий чолғулар, рассомчилик ва либос яратиш, актёрлик ва театр тўгараклари ташкил этилиб, уларга 1425 дан ортиқ ёшларни қамраб олинишига эришилди.

2021 йил апрел-май ойларида “Водий овози” республика кўрик-танловини туман босқичи ўтказилиб, мазкур танловда 300 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.

Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш йўналишида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт билан шуғулланишлари учун муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида куннинг кечки соат 16:00 дан 22:00 га қадар тумандаги 70 та умумтаълим мактабларидаги мавжуд спорт заллари ва майдонларидан фойдаланишлари учун қулай шарт-шароит яратилди. Хозирги кунда тумандаги 3000 нафардан ортиқ ёшларни 23 та спорт йўналишлари бўйича мунтазам қатнашишларига эришилди.

Ёшларнинг спорт билан доимий ошно бўлишларини таъминлаш мақсадида, туманда 2021 йили байдарка ва каноэда эшкак эшиш мажмуаси ҳамда 72 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 36 та “Street workout” (кўча спорти) намунали спорт майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилди.

Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш йўналишида тумандаги 70 та умумтаълим мактабларидан 67 таси оптик толали интернет хизмати билан таъминланди. 59 та давлат мактабгача таълим ташкилотларининг барчасига оптик толали алоқа линияси кабели тортилди. Жорий йилда янги ташкил этилган яна 3 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳам тез муддатларда юқори сифатли интернет тармоқларини тортиш чоралари кўрилмоқда.

Тумандаги барча мактаблари ўқувчилари ўртасида IT (ахборот технологиялари) йўналиши бўйича (Web, Graphic dasturlash) тиллари “Ёш дастурчи” мусобақалари доимий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш йўналишида туман ахборот кутубхона маркази ташаббуси билан аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, барча таълим муассасалари ва маҳаллаларда “Энг китобхон ўқувчи” ва “Энг китобхон оила” кўрик-танловлари ташкил этилди. Мазкур соҳага берилаётган эътиборнинг яна бир ёрқин исботи ўлароқ туман марказида замонавий кўринишдаги, енгил конструкцияли, барча қулайликларга эга туман ахборот кутубхона марказининг янги биноси маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қуриб битказилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунга келиб ёшларни бандлигини таъминлаш йўналиши бўйича асосий яна бир эътибор “Ёшлар дафтар”ига киритилган 4639 нафар ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, психологик ёрдам кўрсатиш масалаларига қаратилмоқда. Жорий йил бошидан шу кунга қадар 771 нафар ёшлар бўш иш ўринларига, 156 нафар ёшлар вақтинчалик жамоат ишларига ишга жойлаштирилди.

Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 341 нафар ёшларга 6 млрд. 176 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, 255 та иш ўринлари яратилди.

Касб-ҳунарга ўқитиш орқали ёшлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида 204 нафар ёшлар касб-ҳунарга ўқитилди.

  “Ёшлар: 1+1”лойиҳаси доирасида 359 нафар ёшлар тадбиркорлар ва уста-ҳунармандларга бириктирилди.

Ўтган давр мобайнида “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан дафтарга киритилган 522 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 920 млн. маблағ ажратилди.

Ёшлар бандлигини таъминлашнинг яна бир йўналишида, деҳқончилик ва зироатчилик қилиб, оилалари даромадларига муносиб ҳисса қўшишларига кўмаклашиш мақсадида тумандаги 985 нафар ишсиз ёшларга 118,5 гектар ер майдонлари ажратиб берилди.

Қадрли ёшлар! Азиз ука-сингилларим, фарзандларим!

Туман раҳбари сифатида Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Сизни ҳар доим қўллаб-қувватлашга тайёр эканини, эзгу ишларимиз бундан кейин ҳам бардавом бўлишини алоҳида таъкидламоқчиман.

Ишонаманки, Сиздай шижоатли, ғайратли, ватанпарвар ёшларимиз бор экан, кўзлаган юксак марраларимизни дадиллик билан забт этаверамиз!

Шак-шубҳа йўқки,  Янги Ўзбекистонимизнинг ёрқин истиқболини, вилоятимиз ва туманимиз эртангги келажагини биз Сиз билан қурамиз!  

Азиз ёшлар, Сизларни яна бир бор бугунги байрам - ёшлик, шижоат, куч-қудрат ва матонат айёми билан, чин қалбимдан муборакбод этиб,  ўқиш ва ишларингизда, оилавий ҳаётингизда улкан   муваффақиятлар тилайман! Парвозингиз, интилишларингиз бундан ҳам сарбаланд бўлаверсин!

Юртимиз тинч, халқимиз соғ-саломат, эзгу ниятларимиз ижобат бўлсин. 

Шерзоджон ЮЛДАШЕВ

Ўзбекистон тумани ҳокими