Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви доирасида тумандаги яна 39 нафар ишсиз ёшларга кўмак кўрсатилди
2021-06-29 22:06:21 153
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг туман ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувида ишсиз ёшларни ўзини ўзи банд қилиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
2-сонли касб-ҳунар мактаби ҳовлисида ташкил этилган учрашувда иштирок этган, “Ёшлар дафтари”га киритилган 39 нафар ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, уларга ўз истакларига кўра зарурий меҳнат қуроллари топширилди.
Ишсиз ёшларга “Ёшлар дафтари” жамғармасидан ажратилган маблағлар ҳисобидан пайвандлаш, кесиш (болкарга) ва дори сепиш каби ускуналарни топширган туман раҳбари, уларга мазкур меҳнат қуролларидан унумли фойдаланиб, ўз бандликларини таъминлаш ва оилалари даромадларига муносиб ҳисса қўшишларини тилади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати