Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 44 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ҳоким ва ёшлар” учрашувида 57 нафар битирувчига олтин ва кумуш медаллар топширилди

×

 2021-06-29 22:02:04    59

PDF yuklash
Chop etish


30 июнь - Ёшлар куни арафасида Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман ёшлари билан учрашди. 

Учрашувда туман ёшлари, ўқувчилар, спорт, маданият каби соҳаларда муносиб ютуқларга эришган ва уюшмаган ёшлар вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги ҳамда халқ таълими бўлими мутасадди ходимлари, устоз-мураббийлар, ёшларнинг ота-оналари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, туман ҳокими туманда ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг самаралари ҳақида қисқача тўхталди. 

Туман раҳбари ёшларни байрам билан қизғин муборакбод этиб, уларга ўз мурожаатини йўллади. 

Учрашув доирасида Ўзбекистон туманида умумтаълим мактабларини аъло баҳога тамомлаган битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Жорий ўқув йилида тумандаги умумтаълим мактабларини тамомлаган энг иқтидорли ўқувчиларнинг 43 нафари олтин ва 14 нафари кумуш медаль билан тақдирланди.

Аълочи ўқувчиларнинг ота-оналари, ўқитувчиларига ҳам туман ҳокимлигининг ташаккурномалари топширилди.

Тадбир давомида спортнинг байдарка ва каноэда эшкак эшиш тури бўйича Ўзбекистон чемпиони, осиё ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Элёр Мамадалиев, бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси, халқаро мусобақа ғолиби Бунёджон Амиров каби туманимиз ифтихорлари ва уларнинг ота-оналари ҳам туман ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.   

Учрашувда сўзга чиққан ёшлар ва уларнинг ота-оналари бугун юртимизда ёшларга берилаётган эътибор ҳамда унинг натижалари, келгусида кўзлаган улкан мақсадлари ҳақида ўз дил изҳорларини билдиришди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этган уюшмаган ёшлар вакилларининг фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди. 

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли кўплаб долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати