Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Хушхабар: Ўзбекистон тумани ғалла режасини бажарди
2021-06-27 19:31:41 134
Ўзбекистон туманининг миришкор ғаллакорлари давлат эҳтиёжи учун 15 минг 32 тонна сара дон сотиш режасини 34 тонна ортиғи билан бажаришиб (соат 19:00 ҳолатидаги маълумот), дастлабки маррани забт этдилар. Энди бор куч ва имкониятлар 1 минг 559 тонна уруғлик дон ҳосилини йиғиштириб олишга қаратилади.
Агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли олиб борилиши ва ғаллани қисқа муддатда йиғиб олиш мақсадида тегишли отрядлар тузилиб, зарур техникалар билан таъминланиши ўз самарасини берди.
Таъкидлаш лозим, туманда жорий йил ҳосили учун 5 минг 960 гектар майдонда бошоқли дон парвариш қилинган бўлса, шу кунга қадар 22 та ўрим отрядлари томонидан 3 минг 800 гектардан ортиқ майдон ғалладан бўшатилди. Яна 2 минг 200 гектарга яқин майдонда ризқ-рўзимиз бўлган бошоқлар бўй кўрсатиб турибди.
- Ҳозиргача 80 дан ортиқ фермер хўжаликларида давлатга дон сотиш режаси ортиғи билан бажарилди, - дейди ғалла ўримини мувофиқлаштирувчи туман ишчи гуруҳи раҳбари Соҳибжон Мухаммаджонов. - Ҳали далаларда ҳосил мўл. Барча ўрим отрядлари ғайрат-шижоат билан ишламоқда. Мақсадимиз – умумий хирмонни 21 минг тоннадан ошириш.
Дарҳақиқат, дони йиғиштириб олинмаган ғаллазорларда ўрим-йиғим қизғин давом эттирилмоқда.
Ғалаба муборак Ўзбекистон туманилик азиз ғаллакорлар!
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати