Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 57 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўқондаги маҳалла раисининг “зўравон” ўринбосарига жазо тайинланди!

×

 2021-06-26 22:23:55    113

PDF yuklash
Chop etish


Равза Ғаффорова (исм фамилияси ўзгартирилган) Қўқон шаҳридаги маҳаллалардан бирида раис ўринбосари лавозимида ишлаб келиб, унга мурожаат қилиб келган фуқароларнинг муаммосига ечим топиш ўрнига, муаммо устига муаммо туғдиришни ўзига лозим топди.

Гап шундаки, 2021 йил 19 март куни Н.Абдуллаев қўшниси М.Толипов билан бирга М.Толиповнинг вояга етмаган фарзандлари учун ёрдам пули олиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини раисига топширган аризаси натижасиз қолгани юзасидан Р.Ғаффоровага мурожаат қилиб, маҳалла фуқаролар йиғини биносига келган вақтда, Р.Ғаффорова “сенга нима?!” деб, Н.Абдуллаевни юзига шапалоқлаб уриб, ўзини жабр кўрган киши сифатида кўрсатиш мақсадида, ўз кийимларини йиртиб, Н.Абдуллаевни устидан прокуратурага арз қилишини маълум қилиб, маҳалла биносидан чиқиб кетади.

Ушбу ҳолатдан хабардор бўлган Н.Абдуллаевнинг турмуш ўртоғи З.Абдуллаева Р.Ғаффорованинг олдига келиб, турмуш ўртоғини нима сабабдан ҳақоратлаганлигини сўраган вақтда, Р.Ғаффорова баттар жазавага тушиб, З.Абдуллаева билан жанжаллашиб, З.Абдуллаеванинг юз қисмига қўли билан қасддан бир-неча марта уриб, З.Абдуллаевага соғлиғини бузилишига олиб келган енгил шикаст етказади.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасида, З.Абдуллаевада бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, чап кўз пастки қовоқ соҳасида, юзини чап томонида қонталашлари, ўнг кўз пастки қовоқ соҳасида, чап кўз қовоқлари ички бурчак соҳасида, ўнг қўл кафт орқа юзасида тирналмалари каби тан жароҳатлари борлиги аниқланади.

Суд мажлисида, Р.Ғаффорова айбига тўлиқ иқрор бўлиб, жаҳл устида ушбу жиноятга қўл урганини маълум қилиб, З.Абдуллаевадан кечирим сўраб, ўзаро ярашиб олишни таклиф қилади. Лекин, З.Абдуллаева ўзига етказилган моддий зарар юзасидан судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини, жиноят ишини ярашув асосида тугатишга қарши эканлигини маълум қилиб, Р.Ғаффоровага нисбатан қонуний чора кўришни сўради.

Ушбу асосларга кўра, суд, жиноят ишидаги экспертиза хулосаси гувоҳларнинг кўрсатуви ҳамда иш материалларида тўпланган бошқа далиллар билан Р.Ғаффорованинг айби тўлиқ ўз исботини топди деб ҳисоблаб, Р.Ғаффоровага нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинлаб, Қўқон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари томонидан келгусида ушбу тоифадаги жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва тегишли тадбирлар белгилаш учун Қўқон шаҳар ҳокимлигининг маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига хусусий ажрим юборишни лозим топди.

Элёрбек ХАКИМОВ

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси