Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 53 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар эътироф этилди

×

 2021-06-26 20:17:16    59

PDF yuklash
Chop etish


27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан байрам тадбири ташкил этилди. 

Тадбирга матбуот соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб туманда чинакам миллий журналистика мактабини шакллантиришда ҳисса қўшган фахрий журналистлар, “Яйпан овози” газетаси таҳририяти ходимлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар таклиф қилинди. 


Бир пиёла чой устида ўтказилган дилдан суҳбатларда туман матбуоти тарихи, бугуни ва келгусида ҳамкорликда қилиниши лозим бўлган муҳим вазифалар ҳақида сўзлашилди. 

Фахрий ижодкорларлар, журналист ва блогерлар юртимизда сўз эркинлигини таъминлаш тобора мустаҳкамланиб бораётгани хусусида фикр билдиришди.


Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Сатторов йиғилганларни байрам билан қутлаб, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг журналист ва блогерларга йўллаган самимий табригини етказди. 

Мамлакатимиз, вилоят ва туманимизда рўй бераётган воқеликларни ўқувчиларга тезкор ва аниқ етказишда, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотларни кенг ёритиб боришда ОАВ ходимларининг фаоллиги ҳамда шарафли меҳнатлари эътироф этилди.    


Соҳа фидоийларига туман ҳокимининг ташаккурномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг табрикномалари ҳам ўз эгалари етказилди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати