Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 52 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Вилоятнинг шаҳар ва туман прокурорлари Ўзбекистон туманида “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар

×

 2021-06-23 18:25:17    165

PDF yuklash
Chop etish


Жойларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига асосан олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг бажарилиши аҳволи доимий равишда прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, ижроси назорат қилиб борилмоқда.

Кеча, 22 июн куни Фарғона вилоят прокурорининг ўринбосари Беҳзоджон Исмоилов Ўзбекистон туманида бўлиб, “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида дастур асосида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Ободонлаштириш ишлари доирасида намунавий дея танлаб олинган Мевазор кўчасида бажарилаётган ободлик ва бунёдкорлик ишлари билан танишди. 

Ижобий баҳоланган ва жадал тус олган қурилиш-таъмирлаш жараёнлари билан танишиш мақсадида бугун мазкур ҳудудга вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари прокурорлари ҳамда уларнинг соҳага масъул бўлган ёрдамчилари ҳам ташриф буюришди. 

Шаҳар ва туманлари прокурорлари, уларнинг ёрдамчилари қишлоқда, хусусан Мевазор кўчасида кенг кўламда олиб борилаётган ободлик ишлари билан яқиндан танишиб, маҳалла аҳли вакиллари билан суҳбатлашдилар. 

Маълумот ўрнида, намунавий дея танлаб олинган 0,5 км масофадаги Мевазор кўчасида 50 та хонадон жойлашган. Айни кунларда кўчага 8 метр кенгликда асфальт ётқизишга асос тайёрланган бўлиб, кўчада велойўлаклар ҳам барпо этилади. Кўча нурафшонлигини таъминлаш мақсадида 38 млн. сўмлик маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан замонавий кўча чироқлари ўрнатилмоқда. Ичимлик суви тармоғи тўлиқ тортилиб, айни кунларда мазкур тармоқни аҳоли хонадонларига олиб кириш учун монтаж ишлари бажарилмоқда.     

Кўчадаги мавжуд якка тартибдаги 50 та уй-жойларни олд фасад қисмини таъмирлаш учун ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 1,2 тонна эмульсия (сувли бўёқ) олиб келиниб, барча хонадонлар бўяб чиқилди. 

Шунингдек аҳоли хонадонлари олд қисмидаги эски ариқ ўрнида янги бетон ариқ (лоток)лар қурилмоқда.  

Туман энергетиклари томонидан таянч устунлари ва тармоқлар тартибга келтирилди.  

Эътиборлиси, ушбу кенг кўламдаги қурилиш-ободонлаштириш ишларида маҳалла аҳли қўл қовуштириб тургани йўқ. Ёшу-қари бирдамлик, аҳиллик билан, янгидан-янги ташаббус ва катта шижоат билан ўз кўчаларининг ҳар бир ободлик ишларида муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Уй эгалари томонидан ўз томорқаларини тартибга келтириш, ундан унумли фойдаланиш, ошхона, тандир-ўчоқ ва ҳожатхоналарини таъмирлаш ишлари авж тус олган.   

Кўча бошида жойлашган “Нуронийлар маскани”ни таъмирлаб, замонавий қиёфага келтириш ишлари “Саиджон Салмонович” фермер хўжалиги томонидан қизғин давом этмоқда. 

Яна бир маҳаллий тадбиркор томонидан эса “Экобозор” ва “Зиё маскани” барпо этиш ишлари бошланган. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати