Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Микрокредитбанк”нинг “Банк хизматлари маркази” ишга тушди
2021-06-22 10:10:28 170
Туман аҳолисига банк хизматларини кўрсатиш сифатини ошириш ва мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида Микрокредитбанкнинг “Ўзбекистон” банк хизматлари маркази очилди.
Янгидан ташкил этилган мазкур марказда юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматлари кўрсатилади. Жумладан, жисмоний шахслар учун микроқарз, овердрафт ва бошқа кредитларни расмийлаштириш, пластик карта очиш каби имкониятлар яратилган.
Қулибек қишлоғи А.Навоий кўчасида жойлашган “Банк хизматлари маркази”да мижозларга интерактив мобиль банк хизматлари ҳам кўрсатилади. Шунингдек, зарурий маслаҳатлар ҳам бериб борилади.
Янги банк хизматлари марказининг ташкил этилиши билан 4 та янги иш ўрни ҳам яратилди. Шунингдек, қайд этилишича яқин орада “Маҳаллабай” ишлаш тизими бўйича яна 2 та ходим (банк агентлари) ишга қабул қилиниши кўзда тутилган.
Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати