Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 70 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар ички кўчаларини манзилли дастур асосида таъмирлаш ишлари старт олди

×

 2021-06-21 10:08:28    167

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳолига қулайлик яратиш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари доирасида шу кунларда 70 га яқин маҳаллаларда 40 км. дан ортиқ ички йўлларни таъмирлаш ишлари кўзда тутилган. 

Манзилли дастур асосида маҳалла ва қишлоқлардаги таъмирталаб дея белгиланган ички кўчаларни асфальтлаштириш ва шағал ётқизиш ишлари кечадан бошланди.

Дастлабки манзил Кичик Тагоб маҳалласи. МФЙнинг Ибрат кўчаси бўйлаб 2000 кв.м ички йўлларда асфальт ётқизиш ишлари бажарилди. Айни пайтда қишлоқнинг Бирдамлик (аввалги Ёшлик) кўчасида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ва “Қўқон йўл таъмир” масъулияти чекланган жамияти йўлсозлари босқичма-босқич кўплаб маҳаллалар ички йўлларини ана шундай равонлаштириб борадилар.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати