Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғалла – 2021: Ўзбекистон туманида 30 дан ортиқ фермер ғалла режасини бажарди

×

 2021-06-19 18:42:07    199

PDF yuklash
Chop etish


Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани қисқа фурсатларда йиғиштириб олиш ишлари қизғин паллага кирган.

Ўзбекистон тумани миришкорлари ҳам ғалла ўриш мавсумида халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган ва айни пайтда пишиб етилган дон маҳсулотларини нобуд қилмасдан ўриб-янчиб олиш мақсадида туну-кун меҳнат қилмоқда.


Аввал хабар берилганидек, тумандаги 151 та фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни ўз муддатида йиғиштириб олиш учун 22 та отряд ташкил этилган.

Туман штабига кўра, бугунги кунгача 5960 гектар ғалла майдонининг 2000 гектардан ортиғи ўрилиб, сара донлар омборларга топширилди. 33 та фермер хўжаликлари давлатга ғалла сотиш режасини ошириб бажаришга эришдилар.


Ана шундай илғор хўжаликлардан бири, “Ривож” фермер хўжалиги 3 кунда кўзланган мақсадга эришиб, туманда биринчи бўлиб ғалла топшириш режасини ортиғи билан бажарди.

33,6 гектар майдонда ғалла парваришланган фермер хўжалиги хирмонга 104,7 тонна ғалла тўкиб, давлат режасини 100,2 фоизга уддалади. Ҳосилдорлик гектарига 36,6 центнердан тўғри келди.

- Жами 80 гектар ерда деҳқончилик қиламиз. Тан олиш керак, аввал хўжаликдаги кўп ерларимизнинг тупроқ унумдорлиги паст бўлган. Шўр ювиш ва бошқа муҳим агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш эвазига шундай даражага чиқдик. Иқтисодий имкониятларни, алмашлаб экиш талабларини ҳисобга олиб бу йил туманимизда илк бор жорий этилган тизим бўйича  ғаллачилик кластери ҳамда дон корхонаси билан 104,5 тонна дон бўйича шартнома тузгандик. Минг шукр, хўжалик аъзолари билан олиб борган меҳнатларимиз бесамар кетмади, режани уддалашга эришдик, - дейди фермер хўжалиги раҳбари  Иқболжон Усмонов.

Туман ғаллазорларида ўрим-йиғим қизғин давом этмоқда. Боиси, ҳали далаларда ҳосил кўп.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати