Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Рағбат янги зафарларга чорлайди. Илғорлар дала майдонининг ўзида рағбатлантирилмоқда

×

 2021-06-17 20:41:37    54

PDF yuklash
Chop etish


Меҳнат қилган инсон рағбатлантирилса, руҳланиб ишлайди, янги режалар тузади. Келгусида янада юксакроқ марраларни кўзлайди.

Ўзбекистон тумани ғаллакорларининг заҳматли ва фидокорона меҳнатлари эвазига далаларимизда мўл ҳосил етиштирилди. Юртимизнинг фаровонлиги, тўкин-сочинлиги, элимизнинг ризқ-рўзи бўлган ғалламизни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш учун йил давомида пухта тараддуд кўриб келинди.

Айни кунларда эса ризқ ва ноз неъмат ҳисобланган ғаллани нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ишлари туманда айни қизғин паллада.

Бу ишларда, тузилган ғалла ўрими отрядлари вакиллари, механизаторлар ва ҳайдовчилар ҳам улкан масъулият ҳамда шижоат билан меҳнат қилишмоқда. 

Ўримни куну-тун ташкил этиш, техникалардан самарали фойдаланишда жонбозлик кўрсатиб, ўрим суратини оширишда илғорлик қилаётган бир қатор отряд раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, фермерлар, комбайн операторларини рағбатлантириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, куни-кеча 1, 2 ва 22-ўрим отрядлари раҳбарлари, отрядга бириктирилган комбайн операторлари ва оператор ёрдамчилари даланинг ўзида туман ҳокимлиги томонидан муносиб рағбатлантирилди. Уларга нақд пулда мукофот пуллари етказиб берилди. 

Мавсум илғорларини рағбатлантириш тадбирлари давом этади.

Хирмонга барака азиз ғаллакорлар!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати