Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этувчи спортчимиз муносиб кутиб олинди

×

 2021-06-17 20:36:46    44

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берганимиздек, 22-23 май кунлари Иорданиянинг Амман шаҳрида пара таэквондо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия берувчи Осиё мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этган тумандошимиз Зиёдахон Исоқова аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритиб, олтин медалга сазовор бўлди ва Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди.

Иорданиядаги мусобақадан сўнг Ўзбекистон Миллий Паралимпия терма жамоаси таркибида Оқтошда кечган тайёргарлик босқичларида иштирок этган Зиёдахон бугун туманимизга қайтиб келди ва туман ҳокимлигида тантанали равишда кутиб олинди.

Тантанали маросимда туман ҳокими ўринбосарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчининг устоз-мураббийлари, тегдошлари, туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийлари, маҳаллалар фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими ўринбосарлари Мамадолим Сатторов, Махмудахон Камолова, туман ИИБ бошлиғи Бахтиёржон Нажмиддинов, Миллий олимпия қўмитасининг Фарғона вилояти вакили Севара Деҳқоновалар спортчи қизнинг эришган ютуқларни эътироф этиб, ушбу зафар билан қутлашди. Юксак матонат эгасига Токио Паралимпия ўйинларидаги иштирокида ҳам муваффақият ва юртимизга олтин медал билан қайтишини тиладилар.

Туманимиз ифтихори Зиёдахон Исақова билан биргаликда унинг онаси, бувиси, биринчи устози ҳамда у туғилиб ўсган Қулибек маҳалласи фаоллари ҳам тадбир доирасида ўз дил изҳорларини билдиришди.

Маросим сўнгида Зиёдахон Исоқовага туман ҳокимининг эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Маълумот ўрнида, “Токио-2020” Олимпия ўйинлари жорий йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинлари эса 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтиши мўлжалланган. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати