Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Оилада зўравонлик
2021-06-16 22:07:31 138
М.Қ 2020 йил 13 май куни суд қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамасдан 2020 йил 1 декабрь куни Ўзбекистон тумани Конизар қишлоғида жойлашган Фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро суди биноси олдида турмуш ўртоғи М.Қ билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида М.Қ.ни қасддан уриб енгил тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 4 декабрдаги № 6219-сонли ҳулосасига кўра, фуқаро М.Қ.да ўнг елка соҳаси қонталаш бўлиб, бу тан жароҳатлари олти кундан кўп йигирма бир кундан кам бўлган муддатга соғлигининг бузилишига олиб келган енгил шикастлар тоифасига киришлиги аниқланган.
Ожиза, қолаверса ўзининг жуфти халолига, оиласига нисбатан зўравонлик қилиб, уриб жароҳат етказиб, эл юрт, қавму-қариндошлар олдида оиласини обрўсизлантириб, муқаддас ҳисобланган оилани пароканда қилган бу кимса қонун олдида жавоб берди.
Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан жиноят иши кўрилиб, М.Қ.га нисбатан тегишли модда билан жазо тайинланиб, қонун устуворлиги таъминланди.
Ш.Мирзакиров
жиноят ишлари бўйича
Ўзбекистон туман судининг раиси