Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қонунчилик ҳужжатларини бузишга даъват қилганлик учун жавобгарлик белгиланлигидан хабардормисиз?
2021-06-16 21:58:06 136
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги ЎРҚ–679-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси “Қонунчилик ҳужжатларини бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш” деб номланган 2011-модда билан тўлдирилди, унга кўра - Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари талабларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга, шу жумладан оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникация тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда омма олдида даъват қилиш, - базавий ҳисоблаш миқдорининг олтмиш бараваридан саксон бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 158-моддаси учинчи қисмидаги «воситаларидан» деган сўздан кейин «телекоммуникация тармоқларидан ёки Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан» деган сўзлар билан, 244-модда биринчи ва иккинчи қисмлар билан тўлдирилди, унга кўра «Оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш
- базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
б) оммавий ахборот воситаларидан, телекоммуникациялар тармоқларидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан, шунингдек матнни кўпайтиришнинг босма ёки бошқа усулларидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, - базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатишишлари ёҳуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ж.Т.Қосимов
жиноят ишлари бўйича
Ўзбекистон туман судининг
девонхона мудири
Ф.Рахмонов
Фарғона вилоят суди
бош консултанти