Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Маънавият фестивали” кўтаринки руҳда ўтди
2021-06-15 22:10:55 164
Ўзбекистон туманида "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилди.
Мазкур фестиваль доирасида ташкил этилган “Янги уйғониш даври китоб ва кутубхонадан бошланади” номли лойиҳа кўплаб иштирокчилар, айниқса ёшларга манзур бўлди.
Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган тадбирда китоблар кўргазмаси ҳамда ёшларнинг ўзлари ўқиган китоблар муҳокамаси ташкил этилди.
Туман ахборот-кутубхона маркази, маънавият ва маърифат маркази тумaн бўлинмaси ходимлари китобхонликни тарғиб этувчи чиқишлари билан маърифат манбаи, билим булоғи ҳисобланмиш китобхонликни яна бир бор тарғиб этишган бўлса, ёш ижодкорлар ўзларининг куй-қўшиқлари билан барчага шодлик улашдилар.
Айниқса, пойтахтдан ташриф буюрган бир гуруҳ маънавият, маданият ва санъат намояндаларидан иборат тарғибот гуруҳининг туман аҳолиси билан учрашуви маънавият кечасига янада файз киритди.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артистлар Барно Қодирова, Рихсивой Алиев, юридик фанлари доктори, профессор Феруза Муҳитдинова ва яна кўплаб адабиёт ихлосмандлари учрашувда сўз олиб, мамлакат ривожи, миллат равнақи фақат моддий бойлик билан эмас, балки халқнинг юксак маънавий қиёфаси билан ҳам белгиланишини яна бир бор таъкидлаб ўтдилар.
Меҳмонларнинг ўз ижод намуналари билан чиқишлари тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати