Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 170 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик Асрорбек Раҳимов профессионал боксдаги илк жангида ғалаба қозонди!

×

 2021-06-14 23:07:07    49

PDF yuklash
Chop etish


Куни кеча, Тошкент шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилди. Жанг оқшоми доирасида олтита тўқнашув ташкил этилди.

Қувонарлиси, ушбу бокс кечасида профессионал боксдаги илк жангини ўтказган Ўзбекистон туманилик Асрорбек Раҳимов ғолибликни қўлга киритди. 

Кечанинг илк жангида рингга кўтарилган Асрорбек Раҳимов клубдоши - "Ахмад Ўзбекистон" клуби вакили Исмоилжон Холиқов билан ўзаро тўқнаш келди. 4 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Унда тумандошимиз Асрорбек Раҳимов очколар эвазига ғалаба қозонди.

Маълумот ўрнида, 22 ёшли Асрорбек Ўзбекистон туманининг Даҳанақақир қишлоғида истиқомат қилади. 13 ёшидан бокс билан шуғулланиб келади.

Ушбу муносиб ғалаба билан чарм қўлқоп устаси Асрорбекни, унинг оила аъзолари ва устозларини самимий муборакбод этамиз! 

Профессионал боксчимизга келгуси фаолияти ҳамда жангларида ҳам улкан муваффақият ва омадлар тилаймиз.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати