Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Етмаганни ерга от, ортиғини элга торт
2021-06-14 21:19:07 165
Топиб айтилган халқ мақоли ерга имкони борича кўпроқ уруғ сочишга, кўпроқ экин экиб, кўпроқ ҳосил олишга даъват этади.
Ўзбекистон туманидаги ишсиз аҳоли ва ёшлар, шунингдек "Темир дафтар", "Аёллар ва ёшлар дафтарлари" рўйхатидаги фуқароларга ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин экиш учун ажратиб бериш тадбирлари давом этмоқда.
Тумандаги хотин-қизлар, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида бугун ҳам 2-секторда жойлашган “Саховатпеша Зиёджон” ва “Авазхон Содиқов” фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган далаларидан Қоратепа ва Наймансой МФЙларида яшовчи 48 та оилага 20 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.
Ер ажратиш тадбирларида иштирок этган туман прокурори Мирзобедил Назаров давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ушбу ташаббус аҳолининг ишсиз қатлами бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб, ер олувчи талабгорларга такрорий экин экиш орқали қўшимча даромад яратишларига кўмаклашилишини билдирди
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати