Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик 12 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган опа-сингиллар Бухоро сари йўл олди

×

 2021-06-14 20:07:35    164

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан эҳтиёжманд оилалар вакиллари, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни юртимизнинг тарихий қадамжолари саналган Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро каби вилоятларга бепул саёҳатини ташкил этиш мақсадида бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун, Тошкент-Самарқанд-Бухоро йўналишида ташкил этилган туристик саёҳатга Қўқон ҳудуди туманларидан бир гуруҳ аёллар юборилди. Улардан 12 нафари Ўзбекистон туманилик “Аёллар дафтари”га киритилганлардир. Тумандошларимиз кўҳна ва қадимий Бухоро шаҳрини зиёрат қилишади.


Қўқон темир йўл вокзалидан саёҳатга йўл олган аёлларни кузатиш маросимида вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева, туман ҳокими ўринбосари-маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова ва бир қатор мутасаддилар иштирок этишди.  

Таъкидланишича, бу каби саёҳатлар яна давом этади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати