Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyun 2021 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади - Президент фармони

×

 2021-06-09 23:48:14    57

PDF yuklash
Chop etish


Президент Шавкат Мирзиёев “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармон билан, Республикамиз бўйича 24та туманлар (шаҳарлар)ни қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштириш, ихтисослаштирилган туманларда зарур ер участкаларини ажратган ҳолда, шу жумладан «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ҳузуридаги «PSB Capital» МЧЖ инвестиция компанияси иштирокида, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида «кичик саноат зоналари»ни ташкил этиш белгиланди.

Ушбу туманлар рўйхатига Ўзбекистон тумани ҳам киритилган бўлиб, ушбу ҳудуд гипс ва керамик буюмлар, цемент, темирбетон буюмлар, табиий бўёқлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилади.