Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 45 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг илк электрон қарори “E-qaror” тизимига жойлаштирилди

×

 2021-06-04 19:17:55    194

PDF yuklash
Chop etish


Мамлакатимизда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш бўйича Ҳукуматнинг чора-тадбирлари қабул қилиниб, жорий йил 1 июлдан бошлаб “E-qaror” электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилиши белгиланган.

Бу уларнинг фаолияти ва иш юритуви шаффофлашишига, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари поймол бўлишининг олди олинишига хизмат қилади. 

Янги дастурнинг яна бир устунлик томони шундаки, чиқарилаётган қарорни жамоатчилик “E-qaror” тизими орқали бемалол кузатиши мумкин. 

Бугун, Ўзбекистон тумани ҳокимлигида адлия вазирлиги томонидан ҳокимликларда қарорларни “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилишни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи ҳамда UZINFOCOM маркази ходимлари томонидан семинар-тренинг ташкил этилди. 

Туман ҳокимлиги ҳамда туман ташкилотларининг соҳа бўйича тегишли масъуллари иштирокида ўтказилган мазкур семинарда электрон тизимдан фойдаланиш тартиби, унинг афзалликлари ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Семинардан сўнг, қарорларни қабул қилиш жараёнини бутунлай электрон шаклда амалга оширишни назарда тутувчи «E-qaror» электрон тизими орқали туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг илк қарори қабул қилинди.