Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида 10 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандларига хатна тўйи ўтказиб берилди: бу галги ташаббус Мактабгача таълим бўлимидан

×

 2021-06-03 22:41:50    54

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд оилалар фарзандларига хатна тўйи ўтказиб беришдек эзгу ва доимий анъана мавжуд. Ана шундай хайрли анъананинг бу галги ташаббускори ва давомчиси туман мактабгача таълим бўлими мутасаддилари бўлишди. 

Бугун, Яйпан шаҳридаги “Роҳат” тўйхонасида тумандаги мактабгача таълим ташкилотларининг 10 нафар тарбияланувчилари учун ташкил этилган хатна тўйи ўзгача файзли ўтди. 

Тадбирда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Шунингдек, маросимда тўй болаларнинг ота-оналари, яқинлари меҳмон бўлишди.

Тантанада сўз олган масъуллар жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамда хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасидаги ибратли ишлар ҳақида гапириб, болажонларни ҳамда уларнинг яқинларини ушбу қувончли кун билан қутлади.  

Тўйда болаларга сарполар кийдирилиб, мактабгача таълим бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг велосипед ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, жажжи кичкинтойларга ўз кутубхоналарини ташкил этиш учун “Академнашр” нашриёти томонидан 50 турдаги китоблар жамланмалари тақдим этилди. 

Аввалроқ, туман ҳокимлиги ва ҳомий ташкилотлар томонидан жорий йил Наврўз байрами арафасида 30 нафар эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, апрел ойида эса яна 50 нафар болалар учун ана шундай хатна тўйлари ўтказиб берилган эди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати