Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сифатли алоқа ҳамда интернет тармоғини таъминлаш йўлида

×

 2021-06-03 22:37:33    90

PDF yuklash
Chop etish


"Ўзбектелеком" АК Фарғона филиали Ўзбекистон телекоммуникация боғламаси томонидан шу кунларда туман аҳолисини сифатли алоқа ҳамда интернет тармоғидан кенг фойдаланишини таъминлаш йўлида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Хусусан, туман телекоммуникация боғламаси ходимлари томонидан Яйпан-Қўқон йўналишида 6,5 километр масофада жойлашган телекоммуникация таянч устунлари ва тармоқлари тартибга келтирилди.

“Оқмачит” МФЙга 15 та янги темир-бетон таянч устунлар ўрнатилган бўлса, “Обод қишлоқ” давлат дастури асосидан “Кичик Оқмачит” МФЙга 30 та ана шундай таянч устунлар ўрнатилиб, WiFi тармоқларини улашга ҳозирлик кўрилмоқда.

Боғлама ходимлари айни кунларда Пасткиқўриқ қишлоғи ва Яйпан шаҳар Туркистон кўчасидаги таъмирталаб ёғоч таянч устунларини янги бетон-таянчларга алиштириш ишларини амалга оширмоқдалар. 

Туманда сифатли алоқа тармоғини таъминлаш йўлидаги ана шундай қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳудудларда давом эттирилади.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати