Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Илк қадам” ўқув дастури амалда (фото)

×

 2021-06-02 21:57:06    68

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилар иштирокида ҳисобот концерти ташкил этилди.

Тадбирга туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, Давлат хизматлари маркази маъсул раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам таклиф этилди.


Ҳисобот концертида сентябрдан май ойигача бўлган мавзуларда тумандаги 9 та ҳудуд мактабгача таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган куй-қўшиқ, шеър ва саҳна кўринишлари мавзуларга мос либослар ҳамда композициялар орқали очиб берилди.


Тадбир давомида 2020-2021 ўқув йилида эришилган ютуқлар, педагогларнинг самарали меҳнатлари ва тарбияланувчиларнинг муносиб билим ҳамда кўникмалари яққол кўзга ташланди.


Дастур сўнгида иштирокчилар-бугун куннинг "жажжи қахрамонлари"га туман мактабгача таълим бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалар тақдим қилинди.