Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Обод қишлоқ” дастури ижроси департамент эътиборда
2021-05-28 23:26:47 164
Бугун, 28 май куни Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи Мирзохиджон Тошматов Ўзбекистон туманида бўлиб, “Обод қишлоқ” дастурига асосан олиб борилаётган ободонлаштириш ва қурилиш-таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши аҳволини ўрганди.
Бошқарма бошлиғи, департаментнинг туман бўлими раҳбари Нодирбек Тожибоев ҳамрохлигида “Қумбосди” ва “Кичик Оқмачит” маҳалла фуқаролар йиғинида дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Масъулларга жараёнларни белгиланган қурилиш меъёрлари ва қоидалари асосида, сифатли бажариш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати