Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида тарғибот тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди
2021-05-28 09:21:30 170
Аввал хабар берганимиздек давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар юқори савияда ташкил этилди.
Маҳаллаларда ўтказилган тадбирларда туман аҳолиси эътиборига устоз санъаткорлар, шоиралар, театр ва кино актёрлари, эстрада хонандалари иштирокида концерт дастурлари намойиш этилди.
Бугунги тадбирларда пойтахт ва вилоятдан ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари Яйпан шаҳри, “Нурсух”, “Қораёзбобо” ва “Шакаробод” маҳаллаларида аҳоли билан учрашиб, уларга хуш кайфият улашди.
Тадбирда иштирок этган туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова, Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Хурсаной Исломова, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева, фалсафа фанлари доктори, профессор, ижодкор шоира Сайёра Тўйчиева, Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Вазира Юнусовалар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда аҳолини, айниқса, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шарт-шароитларни алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбирда янграган куй-қўшиқлар ва ижодий чиқишлар иштирокчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлади.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати