Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокимлигининг навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди
2021-05-28 09:12:32 171
Ўзбекистон туманида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.
Аҳоли ва тадбиркорлар учун ўтказилаётган қабулларда жойларда ўз ечимини топмаган муаммоларни ҳал этиш, фуқароларнинг розилигини таъминлаш, аҳолининг давлат идораларига бўлган ишончини янада мустаҳкамлаш, мурожаатларни холис ва тезкор кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Туман ҳокимлигининг кеча, 27 май куни ўтказилган навбатдаги қабулида ҳам 50 нафардан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, таклиф ва муаммолари тингланди.
Қабул давомида фуқароларнинг коммунал соҳа, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, имтиёзли банк кредити ажратиш, бандлик, пенсияга оид, моддий ёрдам, уй-жой, тиббий хизмат ва бошқа масалалар билан боғлиқ мурожаатлари туман ҳокими ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўрганиб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат масъуллар томонидан диққат билан эшитилиб, ўртага ташланган масалаларни ўз ўрнида, қўшимча ўрганиш талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди.
Мурожаатларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати