Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 40 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Чақалоқ савдоси: сотилган тақдирлар

×

 2021-05-27 12:08:50    66

PDF yuklash
Chop etish


Одам савдоси – бу вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун уни тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш орқали одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш (чақалоқларни сотиш), ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш.

Бугунги кунда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар камайган бўлсада, бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятлар юқорилигича қолмоқда.

Чақалоқ савдоси, умуман одам савдосини  олдини олиш ва унга қарши курашиш йўналишида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 августда “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги янги таҳрирда Қонуни қабул қилинди, шунингдек бугунги кунда одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси, одам савдосидан жабрланганларни республика реабилитация маркази ҳамда марказнинг вилоятлардаги филиалларифаолият олиб бормоқда.

Таҳлиллар натижаси шуни кўрсатадики, 2017-2020 йиллар давомида республикамизда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жами 185 та жиноят аниқланган. Ушбу жиноятлар бўйича 286 шахслар жиноий жавобгарликка тортилган бўлиб, уларнинг 184 нафари боланинг бевосита онасидир. 102 нафари чақалоқ савдосида воситачилик қилган шахслар ҳисобланади.Ўз чақалоғини сотган жами 185 нафар аёлнинг 57 нафари оғир ижтимоий аҳволда эканлиги, 32 нафари ҳомилани яшириш мақсадида, 96 нафари моддий манфаат топиш мақсадида содир этгани аниқланган. Жиноят қилган шахсларнинг 69 фоизини (128 нафар) 18-30 ёшгача бўлган аёллар ташкил этади.Сўнгги уч йилда чақалоқ савдосидан 114 нафар чақалоқ ва бола жабрланган, уларнинг асосий қисми 3 ёшгача бўлган болалардир.

Мамлакатимизда бугунги кунда энг ачинарли ҳолатлардан бири чақалоқ савдоси жиноятларида давлат муассасалари ходимлари ўзларининг ғайриқонуний ҳаракатлари билан иштирок этаётганидир. Бунга тиббиёт ходимларининг катта моддий манфаат кўраётгани асосий сабаб бўлмоқда.

Хусусан, 2019 йилдаги чақалоқ савдоси жиноятларининг аксарияти бевосита чақалоқнинг онаси томонидан содир этилгани, жиноятларнинг 12,2 фоизи эса чақалоқнинг туғилишида иштирок этган тиббий ходимлари воситачилигида амалга оширилгани аниқланган.

Амалдаги қонунга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахсларни, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан чақалоқ савдосига оид жиноят содир қилганларга нисбатан, саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Таҳлилларга кўра, 2019-2020 йилларда чақалоқ савдоси билан боғлиқ жиноятларда айбланган 49 нафар ота-она жиноий жавобгарликка тортилган бўлсада, уларнинг 19 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 18 нафарига синов муддати берилган. 3 нафари ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган. Ушбу жиноятларда воситачи сифатида иштирок этган 38 нафар шахсларга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланган.

                              Ш.М.Мирзакиров 

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман судининг раиси