Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ёш шахматчи Насимбек Сотволдиев “Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги” соҳиби

×

 2021-05-26 23:04:21    62

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона шаҳрида имконияти чекланган ёшлар ўртасида спортнинг шахмат тури бўйича "Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси бошлиғи кубоги" финал баҳслари бўлиб ўтди. 

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкилланган спорт мусобақасининг якуний натижаларига кўра, Ўзбекистон тумани вакили Насимбек Сотволдиев мутлоқ ғолибликни қўлга киритди. 

Бу ҳақда, бугун мусобақанинг финал баҳсларида Насимбекка ҳамрохлик қилган туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи Хакимжон Мухитдинов хабар бермоқда.

21 ёшли Насимбек туманнинг Даштчўлпон қишлоғида истиқомат қилади.

Мусобақа ғолиби, умидли шахматчига агентликнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Мухаммадамин Ғаниев биринчи даражали диплом ҳамда ноутбук совға қилган.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати