Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманининг чекка ҳудудлари аҳолиси тиббий кўрикдан ўтказилмоқда
2021-05-26 18:20:41 151
“Соғлом авлод учун” хайрия фонди вилоят патронаж бригадаси томонидан фонднинг туман таянч пункти билан ҳамкорликда туманнинг чекка ҳудудлари аҳолиси учун тиббий кўриклар ташкилланмоқда.
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни олдини олишга қаратилган профилактик тиббий кўрикларда асосан эҳтиёжманд оилалар вакиллари, “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилган фуқаролар ва уларнинг фарзандлари қамраб олинмоқда.
Ўтган ҳафта боши, 17 май кунидан бошланган саломатлик тадбирлари давомида шу кунгача Катта Тагоб, Кичик Тагоб, Бегобод, Бўстон, Тинчлик, Ўқчи ва Ражабгарди маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Қайд этилишича, ушбу маҳаллалардаги 600 дан ортиқ фуқароларнинг саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг 334 нафарини аёллар, 141 нафарини эса болалар ташкил этган. 231 нафар эҳтиёжманд оилалар вакиллари, “Темир дафтар”, “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”га киритилганларга 13 млн. 380 минг сўмлик 1631 қути бепул дори-дармонлар тарқатилган.
“Соғлом авлод учун” хайрия фонди мутахассис, шифокорлари чекка ҳудудлардаги мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида ҳам бўлиб, ёш авлод вакилларига соғлом турмуш тарзига, белгиланган санитария қоидаларига риоя қилиниши юзасидан керакли тушунчаларни бериб боришмоқда.
Тиббий кўриклар туманнинг бошқа чекка аҳоли пунктларида ҳам давом этиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати