Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 99 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бизга юрт отасининг ўзи оқ йўл тилади

×

 2021-05-25 19:03:26    74

PDF yuklash
Chop etish


Мен, Рустамов Шохрухбек Маъруфжон ўғли, бугун 25 май куни Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини 11-синфини тамомламоқдаман.

        Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги таълим даргоҳларида бўлгани каби бизнинг мактабда ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

        Ушбу тадбир доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёвнинг мамлакатимиздаги барча битирувчиларига йўллаган байрам табриклари эса биз кутмаган энг қувончли воқеа бўлди.


Кеча, 24 май куни интернет ва ижтимой тармоқ саҳифаларида эълон қилинган Президент табригини, бугунги тадбирда мактаб-интернат директоримиз Мирсаджон Ахмаджонов ва туман халқ таълими бўлими мудираси Нафисахон Нишоновалар яна бор бизга ўқиб эшиттирдилар.

Юртбошимизнинг табрикларида самимий ва биз ёшларга мотивацияга бой фикрлари, ўгитлари, маслаҳатлари шахсан мени беҳад руҳлантирди.

          Нафақат биз битирувчилар, балки қуйи синф ўқувчилари ҳам ушбу табрикни кўзларида қувонч ва самимият билан қарши олишди.

      Уларнинг билимга иштиёқ ва шижоатларини жўш урдирган ушбу табрикни тинглаб, жажжи укаларимиз ҳам ўзларининг “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларида ҳам эшитишни орзу қилишган бўлса ажаб эмас.

          Биз битирувчилар, синфдошларим ва тумандош ёшларимиз номидан президентимизга юксак хурмат ва эҳтиромимизни билдирамиз.

       Биз ёшларга қаратилган бундай катта эътибор ва ғамхўрлик учун чин қалбимиздан барча яхши тилакларимизни давлатимиз раҳбарига ҳам билдирамиз.

      Биз ўқувчи ёшлар, келажакда юртбошимизнинг бизга кўрсатган юксак хурмат ва эътиборларини, қолаверса, уларнинг бизга билдирган ишончларини, ўз табрикларида қайд этган кўрсатмаларига риоя қилган холда адо этишга сидқидилдан харакат қиламиз. 

         Сўзим охирида, ўта самимият ва қатъий тартиб интизомга чорловчи, Ўзбекистон ёшларини ушбу давлатнинг буюк келажаги учун астойдил ҳаракат қилишга ундовчи табрик ва юксак хурмат-эҳтиром учун Президент Шавкат Мирзиёевга яна бир бор ўз миннатдорчилигимни билдириб қоламан.

Шохрухбек Рустамов

Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати битирувчиси