Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сизга ташаккур, хурматли Президент!

×

 2021-05-25 18:02:17    80

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таълим соҳасида олиб бораётган оқилона сиёсати, устозларга бераётган алоҳида эътибори мен ва мен каби устозларни бениҳоят қувонтиради.

Мен Одинахон Юлдашева, бир қишлоқ ўқитувчиси, Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида ёш авлодга информатика ва ахборот технологиялари фанидан дарс бераман.

Хозирги кунда юзлаб шогирдларим жамиятимизнинг турли соҳаларида IT бўйича фаолият олиб борилмоқдалар. Айни кунларда шогирдларим “Бир миллион ўзбек дастурчилари” лойиҳасида фаол қатнашиб, IT соҳасида билим орқали хунар эгалламоқдалар.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу соҳага бераётган алоҳида эътибори, ёшларга қилаётган ғамхўрлиги таҳсинга сазовордир.

Шу йил, 8 март Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида давлатимиз раҳбари фармонига мувофиқ “Дўстлик” ордени билан тақдирланганим мен учун энг улкан бахтлардан бири бўлган бўлса, кеча президентимизнинг азиз ўқувчи-шогирдларимиз, битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табрикларини ўқиб, яна бир бор кўксим ғурур ва ифтихорга тўлди.

Бундай эътибор ва ғамхўрликларга жавобан биз устозлар учинчи ренессанс пойдеворини қуришда, келажак Берунийлари, Хоразмийлари, Фарғонийлару, Бухорийлари каби алломаларни камол топишида юртбошимиз билан елкама-елка туриб, янада астойдил меҳнат қилишга, ёшларга илм-маърифат улашишга ваъда берамиз.

Одинахон ЮЛДАШЕВА

Ўзбекистон туманидаги 65-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ўқитувчиси