Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Хушхабар: Тумандошимиз, пара таэквондочи Зиёда Исоқова Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди

×

 2021-05-25 01:31:00    73

PDF yuklash
Chop etish


Айни кунларда Иорданиянинг Амман шаҳрида пара таэквондо бўйича Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензия берувчи Осиё мусобақаси бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, кеча, 24 май куни аёллар ўртасида -49 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Ўзбекистон туманилик Зиёда Исоқова олтин медалга сазовор бўлди ҳамда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни қўлга киритди. 
Айни дамгача Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси спортчилари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига 29 та лицензияни қўлга киритишган.

Маълумот ўрнида, Осиё ва Жаҳон чемпионатлари совриндори Зиёда Исоқова Ўзбекистон туманининг Қулибек қишлоғида истиқомат қилади. Ўзбекистон Миллий университети талабаси. Унинг биринчи устози, Ўзбекистон туманидан кўплаб таэквондочиларни етиштириб чиққан ва хозирда хам 150 га яқин ёшларни спортнинг шу тури билан шуғуллантираётган – Озодбек Хасановдир.  

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ушбу муносиб ғалаба билан туманимиз ифтихори, чинакам матонат эгаси Зиёда Исоқовани, унинг оила аъзолари ва устозларини самимий муборакбод этади! 

Зиёдахонга келгуси спорт мусобақаларида ҳам, хусусан “Токио-2020” ёзги Паралимпия ўйинларида юксак марраларни забт этишини тилаб қоламиз!

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати