Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 86 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

СОЛИҚЧИ- ТАДБИРКОРГА КЎМАКЧИ

×

 2021-05-24 11:09:28    185

PDF yuklash
Chop etish


“Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекцияси “Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш” бўлими “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш” шўъбаси томонидан кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг бухгалтерия хисобини юритиш ҳамда солиқ ҳисоботларини тақдим этишда аниқланган камчиликларга тузатишлар киритишда ёрдам кўрсатилиши натижасида 2021 йил май ойининг ўтган даври мобайнида 65 та тадбиркорлик субъектлари ўрганилиб, шундан 47 та тадбиркорлик субъектларига дастлабки бухгалтериясини юритишда амалий ёрдам берилди. 18 та тадбиркорлик субъектлари фаолиятини юритишда солиқ хисобот турлари, солиқ хисоботларини тақдим этиш муддатлари ва бошқа масалар бўйича тушунчалар берилди.

Солиқлар иқтисодиётимизнинг устуни ҳисобланиб, ижтимоий тараққиётимиз манбасидир. Шундай экан, туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари ҳам тизимда давом этаётган ислоҳотларда фаол қатнашиб,шаффофликни таъминлаган ҳолда асолиқ тўловчиларнинг бизнес ҳамкори сифатида уларнинг интизомли солиқ тўловчи бўлиб қолишлари учун барча шароитларни яратиб беришга ҳаракат қиладилар.

ХУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Фаолиятингизни янада ривожлантириш учун кўмак зарур бўлса Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш” шўъбасига мурожаат қилишингиз мумкин. Мурожаат учун тел: 73-539-26-50,    97-413-02-32

 

Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” шўъбаси