Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида пилла терими авжида
2021-05-24 10:38:40 180
Жорий йилда пилла етиштириш учун туманда 2940 қути пилла уруғлари парвариш қилиниб, 165 тонна зиёд кумуш толани йиғиб олишга киришилди.
Ипак қурти боқувчи оилаларнинг етиштирган чилги ҳосиллари кўзланган даражада тош босмоқда.
"Туманда дастлабки пилла ҳосиллари Кичик Тагоб, Бегобод, Қудаш ва Нурли келажак маҳаллаларидаги опаларимиз хонадонларида йиғиб олина бошланди. Бегободлик Иродахон Каримқулова 10 грамм ипак қуртидан 30 килограмм пилла етиштириб, биринчилардан бўлиб туман хирмонига ўз ҳиссасини қўшди. У кишини белгиланган миқдордаги пул маблағидан ташқари, гилам ва адрас мато билан тақдирладик. Халол меҳнатлари учун ташаккуримизни билдирдик", дея хабар бермоқда туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Махмудахон Камолова.
“Нурли тонг силк” МЧЖ шаклидаги ипакчилик кластери томонидан тарози устида пиллакорлар билан ҳисоб-китоб қилинаётгани мўл ва сифатли пилла етиштиришга рағбатлантирмоқда.
- Худо хохласа бу йилги ҳосилимиз мўл-кўл бўлади. Сабаби, ортиқча қийналмадик, баргларимиз-озуқа етарли бўлди ва заҳарланиш хам кузатилмади. Барча кўрсатилган амалий ёрдам учун, бизни йўқлаб, қўллаб-қувватлаб турганлари учун масъулларга рахмат,- дейди Кичик тагоблик миришкор пиллакор Яшархон Исмоилова.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати