Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида болалар тиббий кўрикдан ўтказилди
2021-05-24 10:26:00 166
Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази мутахассислари томонидан Ўзбекистон туманида “Д” назоратидаги болаларга малакали тиббий ёрдам ташкил этилди.
Бу хақда Фарғона вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Невропатолог, кардиоревматолог, аллерголог, пульмонолог ҳамда педиатрлардан ташкил топган мутахассислар тумандаги 74-сонли оилавий поликлиникада, шунингдек, “Д” назоратида турган ва мутахассислар ёрдамига муҳтож бўлган 88 нафар ёш беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатдилар.
Кўрилган болаларнинг 2 нафарини вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида стационар даволанишга, қолганларига амбулатор тавсиялар берилди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати