Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 75 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Боғибўстон маҳалласи номига монанд бўлади

×

 2021-05-22 17:57:12    162

PDF yuklash
Chop etish


Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинидаги 725 та хонадонда 4170 дан ортиқ кўп миллатли аҳоли ўзаро иноқликда яшайди. Шундан 127 та хўжалик Боғибўстон маҳалласи ҳиссасига тўғри келади. Маҳаллада асосан қирғиз миллатига мансуб аҳоли қўшни маҳалладагилар билан азал-азалдан дўст, биродар, қуда-анда, оға-ини бўлиб ўзаро иноқликда турмуш кечиришади. 

Бир муддат аввал ушбу қишлоққа ташриф буюрган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев боғибўстонликларнинг турмуш шароити билан танишган, улар билан дилдан суҳбатлашиб, дарду-ташвишлари, мавжуд муаммоларини ўрганган эди. 

Қишлоқ нуронийлари туман раҳбарига эскириб, ўз вазифасини деярли ўтаб бўлган электр симёғочларини янгиси алиштиришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилади. 

Бугун аҳолининг ушбу мурожаатлари ижросини ижобий ҳал этиш бўйича ростмана янгиланиш ишлари бошланди маҳаллада.  

Хусусан, туман энергетикларининг ўзаро ҳисоб-китоблари, ўрганишлари асосида маҳаллага янги 92 та темир-бетон таянчларини ўрнатиш белгиланди. Улардан 36 таси бугун маҳаллага етказиб келиниб, ўрнатиш бўйича амалий ишлар бошланган. 

Туман ҳокими бошланган эзгу ишлар, хонадонларни сифатли электр энергияси билан таъминлаш борасидаги жараёнларни кўздан кечириш учун қишлоққа яна ташриф буюрди. 

Мутасаддилар билан бажариладиган қурилиш ишларини таҳлил қилинди, масъулларга жараённи сифатли ва ўз муддатларида амалга ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Электр энергияси таъминотини яхшилаш билан биргаликда ўзбек ва қирғиз тилларида дарс олиб бориладиган 62-мактабга олиб келувчи 800 метрга яқин йўлни асфальтлаш чоралари ҳам белгиланди.

- Ҳокимнинг бу ташаббусини, қишлоққа туман маҳаллий бюджети ҳисобидан 92 та темир-бетон таянчлари ўрнатилаётганини вилоят бошқармамиз раҳбариятига маълум қилган эдим. Улар ҳам бу хайрли ишга ўз ҳиссаларини қўшишларини, бошқарма томонидан қўшимча янги трансформатор ўрнатиш ва тармоқ тортиш ишларига кўмаклашишга ваъда беришди, - дейди туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Жасурбек Мелиев. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати