Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 107 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Одам савдоси – глобал муаммо!

×

 2021-05-21 17:15:49    174

PDF yuklash
Chop etish


Ҳозирда бутун дунё бўйлаб тарқалган жиноий гуруҳлар томонидан одамлардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун уларни ёллашлари, уларнинг эркинликларини чеклаган ҳолда қул қилиб ишлатишлари натижасида, жиноий гуруҳлар томонидан миллионлаб ноқонуний даромадлар олинмоқда ва бу даромадлар мазкур ноқонуний бизнесни янада ривожлантирилишига сарфланмоқда.

Бугунги кунда халқаро экспертларнинг баҳолашича, дунё бўйича одам савдосидан тушадиган йиллик даромад 7 млрд. АҚШ долларидан ошган.

БМТнинг маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 млн. 700 минг инсон одам савдосининг қурбонига айланиб, ҳар йили 800 минггача аёллар ва болалар алдов йўллари билан чет элларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.

Инсон ҳуқуқларини поймол қиладиган бундай трансмиллий жиноят жаҳон ҳамжамияти қатори давлатимизни ҳам ташвишга солмоқда. Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ичида биринчилардан бўлиб бундай уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошлади.

Хусусан, ушбу турдаги жиноятларнинг жабрланувчиларини ҳимоя қилиш мақсадида, 2008 йил 27 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан «Одам савдосига қарши кураш тўғрисида» ҳамда 2008 йил 16 сентябрда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида» Қонунлар қабул қилиниб, унга кўра ЖКнинг 135-моддаси диспозициясига ўзгартиришлар киритилиб, санкция қисмида жазо чоралари кучайтирилди.

БМТнинг Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган «Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида»ги Конвенцияга давлатимиз 2003 йил 12 декабрда қўшилган.

Бош Ассамблеянинг 2000 йил 5 ноябрдаги резолюцияси билан қабул қилинган «Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш тўғрисида»ги Конвенция ҳамда «Одам савдоси, айниқса аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисида»ги қўшимча протоколлари ҳам Ўзбекистон Республикаси Парламенти томонидан ратификация қилинган.

Ушбу Протоколнинг мақсади аёллар ва болаларга алоҳида эътибор берган ҳолда одамлар савдосини олдини олиш ва у билан курашиш, бундай савдо жабрланувчилари ҳуқуқларини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда уларни ҳимоя қилиш ва ёрдам бериш, ушбу мақсадларга эришишда Иштирокчи-давлатлар орасидаги ҳамкорликни рағбатлантиришдан иборат.

Истиқлолга эришганимиздан сўнг, фуқароларимизнинг хорижий мамлакатларга чиқишлари учун катта имкониятлар яратилганлиги боис, йилдан йилга кўпроқ юртдошларимиз чет давлатларда бўлиб қайтмоқда.

Жиноят ишларини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, шаҳвоний ёки бошқа ғараз мақсадларда ёлланган аёлларнинг асосий қисми «истеъмолчи» давлатлар - Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Туркия давлатларига юборилган. Фуқароларимиз чет давлатларга транзит давлатлар-Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Украина, Арманистон ва Озарбайжон Республикалари орқали олиб чиқилмоқда. Одам савдоси жиноятидан жабрланган фуқароларнинг
85-90 фоизи Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаларида текин ишчи кучи сифатида фойдаланилиб, эксплуатация қилинмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, одам савдосига қарши курашишда фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилуви органлар томонидан олиб борилган тадбирлар, қабул қилинган қонун ва норматив ҳужжатлар орқалигина эмас балки, ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқларидан самарали фойдаланиш, алдовларга учмаслик, бундай салбий жиноятларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва лоқайд бўлмаслик талаб қилинади.

Э.Хакимов
Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси