Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Онага эҳтиром-ҳаётга ва келажакка эҳтиромдир

×

 2021-05-21 06:24:03    66

PDF yuklash
Chop etish


“Оналарга эҳтиром” фестивалининг Ўзбекистон туман босқичи кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Бохабар қилиб борилганидек, мамлакатимизда илк бор Фарғона вилоятида ўтказилаётган “Оналарга эҳтиром” фестивали даставвал, туманнинг барча маҳаллаларида, ташкилот ва муассасаларда уюшқоқлик ҳамда кўтаринки руҳда давом этди.

Фестивал доирасида турли кўрик-танловлар, маданий-маърифий тадбирлар ташкилланиб, дунёдаги энг улуғ зот – Оналаримизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

Туман бўйлаб фестивал доирасида турли номинациялар бўйича ўтказилган кўрик-танловлар якунланиб, ғолиблар аниқландилар.

Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган фестивалнинг туман босқичида мўътабар зотларган яна бир бор иззат-икром кўрсатилди. 

Тадбирда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди. 

Ёш рассомлари бевосита шу ернинг ўзида улуғ зотлар сиймосини оқ қоғозда акс эттирган бўлсалар, туман маданият бўлими, 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаларининг улар учун бахшида этган дилтортар мусиқа ва қўшиқлари барчага шод-хуррамлик улашди.

Фестивал доирасидаги кўрик-танловда жами 25 та номинациялар бўйича туман босқичи ғолибларига туман ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Эҳтиром эгаларига гулдасталар арғумон этилди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати