Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 72 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида журналист ва блогерлар учун навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди

×

 2021-05-20 23:53:20    179

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 20 май куни оммавий ахборот воситалари ходимлари, Республика электрон нашрларининг вилоятдаги мухбирлари, ҳокимлик ва бошқармаларнинг ахборот хизмати раҳбарлари ҳамда блогерлар учун Ўзбекистон туманига Пресс-тур уюштирилди.

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб тумандаги “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишиб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, аҳоли турмуш шароитлари билан танишдилар. Нафақат ушбу маҳалла, балки туманнинг ўзига хос “ташриф қоғози”га айланган-гилос боғлари-ю, қулупнойзорларида бўлган журналист ва блогерлар, ҳудуд аҳолисининг асосий даромад манбаларидан бири бўлган боғдорчилик, миришкорлик ишларига гувоҳ бўлишди.

“Ўқчи” МФЙдаги 955 та хонадонларда 150 гектардан ортиқ томорқа мавжуд бўлса, қишлоқдаги 500 гектардан ортиқ боғ майдонларида сарҳил мевалар етиштирилади.

Журналист ва блогерлар маҳаллий боғбон ва томорқачилар билан биргаликда қулупнай териш ишларида ўзларини синаб кўрдилар.

Шундан сўнг ОАВ вакиллари ва блогерлар Яккатут маҳалласида қад ростлаётган кўп қаватли уйларнинг қурилиш ишлари билан яқиндан танишдилар. Меҳмонлар янги шаҳарчага айланиши кутилаётган мавзеда “PFC TURON” МЧЖ томонидан 5 қаватли, 10 та турар жой биноларининг қурилиш жараёнларини кўздан кечиришди. Айни кунларда мазкур 10 та турар жойлардан 4 таси қад ростлаб, 1, 2-қаватларидаги хонадонларда курилиш-пардозлаш ишлари айни авжида. "Turon House" дея номланаётган уйларнинг яна 6 тасида тез кунларда қурилиш ишлари бошланиб, мустақиллигимизнинг ўттиз йиллигига муносиб туҳфа сифатида туман аҳолисига фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган. 

Журналист ва блогерларнинг қурилиш ишларига оид, шунингдек янги мавзеда амалга ошириладиган қўшимча лойиҳалар тўғрисидаги саволларига туман ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция масалалари бўйича ўринбосарлари Шерзодбек Исмоилов, Яхёжон Солиев, хусусий тадбиркор-қурувчи ташкилот масъуллари батафсил жавоб бердилар.

Пресс-тур иштирокчилари туман ҳокимлиги муассислигидаги "Яйпан овози" таҳририятида ҳам бўлиб, газетанинг тарихи ва бугунги фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар. 

Ўзбекистон туманидаги бу галги пресс-тур бироз ноодатийроқ, кўпроқ очиқ осмон остида, жоиз бўлса расмийликдан йироқроқ тарзда ташкил этилди. Бу анъана туман ҳокимининг журналист ва блогерлар билан ўтказган матбуот анжуманида ҳам давом этди. 

Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев иштирокида ташкил этилган матбуот анжумани очиқ ва эркин мулоқот тарзида ўтди.

Туман ҳокими “Темир дафтар”, “Ёшлар ва аёллар дафтарлари”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, туманнинг янги “ўсиш нуқта”ларини шакллантириш, ҳудудларни маҳаллабай комплекс ривожлантириш, ижтимоий оғир ҳудуд дея белгиланган маҳаллалардаги амалий ишлар, ободонлаштириш ва бунёдкорлик, аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида матбуот анжумани иштирокчиларига маълумот берди.

Матбуот анжуманида журналист ва блогерлар ўзларини турли соҳаларга оид қизиқтирган саволларига туман ҳокимидан жавоблар олишди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати