Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
2021-05-20 00:00:00 151
Бугун, 19 май куни Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда тумандан сайланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ташкилот ва корхоналар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, сиёсий партия ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раҳбари, туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев очди ва олиб борди.
Сессия кун тартибидан қуйидаги масалалар ўрин олди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сонли Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4075-сон қарори ижроси юзасидан тегишли ҳудудда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноий ҳолатлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича манзилли таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш Республика комиссиясига киритишни белгиланган ҳолда ҳуқуқбузарликлар профилактикасида бевосита иштирок этувчи органлар ва муассасалар томонидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг аҳволи ҳақида.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли қарори ижроси ҳақида
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 апрелдаги “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-5094-сон қарори ижроси юзасидан Давлат дастури доирасидаги прогноз кўрсаткичларини туман ва секторлар бўйича ойлар ва чораклар кесимида ишлаб чиқиб, уларни маҳаллий Кенгаш муҳокамаларидан ўтказиш тўғрисида.
5. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш чоралари ҳақида.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сон Фармони ижроси юзасидан вилоятда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими борасида амалга оширилаётган ишлар, кўрилаётган таъсирчан чора-тадбирлар тўғрисида
7. Қишлоқ хўжалиги соҳасида фермер хўжаликлари томонидан олиб борилаётган агротехник тадбирларнинг самарадорлиги ҳақида.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти халқ таьлими бошқармасининг 2021 йил 1 апрелдаги №04/1192 хатига асосан тумандаги бўш (вакант) турган 37-умумий ўрта таьлим мактаби директори лавозимига номзодларнинг 3 йиллик дастурларини кўриб чиқиш тўғрисида
Дастлаб, кун тартибидаги биринчи масала-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6017-сонли Фармони ижроси юзасидан ҳудудларда ёшлар муаммоларини ўрганиб борилиши, уларнинг ҳал этилиши, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратилиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ахборот берди.
Шунингдек, кун тартибига киритилган навбатдаги масалалар бўйича туман ИИБ бошлиғи Б.Нажмиддинов, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Сатторов, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари М.Мирзаева, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ш.Эшонқуловларнинг ахборотлари эшитилди.
Сессия ишида 37-умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига кўрсатилган номзодларнинг 3 йиллик дастурлари кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибига қўйилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.