Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Туюл” маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар”, “Ёшлар ва аёллар дафтарлари”даги фуқаролар мурожаатлари тингланди

×

 2021-05-19 23:57:49    191

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун “Туюл” маҳалла фуқаролар йиғинида “Темир дафтар” ҳамда “Ёшлар ва аёллар дафтарлари”га киритилган фуқаролар билан учрашди. 

Сайёр қабул тарзида ўтказилган учрашувда ушбу дафтарлар рўйхатларига киритилган ёшлар ва хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланди.

Манзурахон Абдуманнонова Туюл маҳалласининг Амир Темур кўчасида истиқомат қилади. 2 нафар фарзанди бор. “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган. Вақтинча ишсиз бўлган Манзурахоннинг мурожаатига асосан қандолатчилик йўналишида қайта касбга ўқитиладиган ва тегишли тартибда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан моддий ёрдам ажратиладиган бўлди.  

Лолахон Мусурмонова қизи ва набираси билан Дўстлик кўчасида яшайди. “Аёллар дафтари”да туради. Хўжаликда ишлатгани маиший газ балони олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Шу куннинг ўзида мурожаатчини илтимоси ижобий қаноатлантирилиб, “Ўзбекистонтумангаз” бўлими томонидан тегишли хужжатлар расмийлаштириб, Лолахон онанинг хонадонига газ балони етказиб берилди. 

“Темир дафтар” рўйхатига олинган Майнахон Дагарованинг эса 4 нафар фарзанди бор. Турмуш ўртоғи вақтинча ишсиз. Яшаш хонадонини таъмирлашда кўмак сўраган аёлнинг масаласига ҳам тегишли масъуллар бириктирилиб, тез муддатда амалий ишлар бошланадиган бўлди. 

Шохсанамхон Солиева ҳам “Аёллар дафтари”га киритилган. Имтиёзли кредит асосида чорва олиб, хонадонида кўпайтиришни, муносиб даромад топишни истаган Шохсанамхоннинг таклифи ижроси АТ “Агробанк” Ўзбекистон филиали масъулларига юклатилди. Ўз ўрнида учрашувда иштирок этаётган банк бошқарувчиси ўринбосари шу бугуноқ мурожаатчига кафолат хати тақдим этишга ваъда берди. 

Учрашув иштирокчиларининг йигирмага яқин шу каби ҳар бир масалаларини туман ҳокими диққат билан эшитиб, уларнинг ечимини топиш чораларини белгилади. 

Муддат талаб этадиган мурожаатлар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати