Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида тадбиркорлар учун навбатдаги қабул ўтказилди
2021-05-18 22:42:47 134
Бугун, 18 май куни Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев тадбиркорлар учун навбатдаги қабулини ўтказди.
Тадбиркорлар уйида ўтказилган қабулда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларга мутасаддилар томонидан тезкор амалий ёрдам кўрсатиш чоралари белгиланди.
Қабулда иштирок этган тадбиркорлар ёки бевосита мазкур фаолият турини бошламоқчи бўлган фуқаролардан 10 дан ортиқ мурожаат қабул қилиниб, уларнинг маълум қисмига шу куннинг ўзида ижобий ечим топилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.
Мазкур мурожаатларнинг аксарияти банкдан имтиёзли кредит олиш, тадбиркорлик фаолияти учун ер ва бино ажратиш, тадбиркор ва банк муносабатларига оид масалалар ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларга оид бўлди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати