Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида тиббий кўриклар ташкил этилмоқда

×

 2021-05-18 22:22:14    61

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, банд бўлмаган ва “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга доимий равишда манзилли кўмаклар кўрсатиб борилмоқда. 

Хусусан, тумандаги 2-сектор ҳудудида ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган ўрганишларда “Аёллар дафтари”га киритилган 736 нафар хотин-қизларнинг 56 нафари тиббий ёрдамга муҳтожлиги аниқланган.

Ўрганиш натижалари бўйича тиббий ёрдамга муҳтож хотин-қизлар учун туман тиббиёт бирлашмасининг малакали тиббиёт ходимлари жалб этилгани ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Туман тиббиёт бирлашмасига кўра, кўрик натижалари бўйича 56 нафар хотин-қизларда турли касалликлар аниқланиб, уларни соғломлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

Жумладан, тиббий кўрикдан ўтган хотин-қизларнинг 19 нафари бепул дори-дармон воситалари билан таъминланди, 3 нафар аёлларга вилоят миқёсидаги шифохоналарда ордер асосида даволаниш учун йўлланма берилди. Ордерсиз амбулатор даволанган аёлларнинг сони 52 нафарни ташкил этган бўлса, 1 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл йўлланма асосида стационар даволаниши учун шифохонага ётқизилди. 

Аёллар соғлигини асрашга қаратилган бу борадаги тадбирлар туманда барча ҳудудларда давом этмоқда.

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати