Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими Республикада вилоятимиз шаънини ҳимоя қиладиган Ўзбекистон тумани сардорларига оқ фотиҳа берди
2021-05-17 22:52:19 169
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Энг намунали Сардорлар Кенгаши” кўрик-танловининг Фарғона вилояти босқичида “Энг намунали, туман, шаҳар Сардорлар Кенгаши” йўналишида Ўзбекистон тумани жамоаси ғолибликни қўлга киритган.
Тумандаги жами 6 та мактабдан 14 нафар зукко ва билимдон ёш сардорларимиз пойтахт Тошкентда ўтказиладиган танловнинг республика босқичида вилоятимиз шарафини ҳимоя қилади.
Танловнинг республика босқичи эртадан бошланиб, яъни 18-24 май кунлари бўлиб ўтади.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур фаол сардорлар билан учрашиб, уларнинг вилоятда эришган ютуқларини эътироф этди. Ёшларга ўзининг самимий тилакларини билдириб, Республика босқичида ҳам ғолибликни қўлга киритишларини ният қилди ва оқ фотиҳа берди.
Ўзбекистон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати